Биз ҳақимизда

Бисмиллаҳ, Вассолату Вассаламу Ала Росулулиллаҳ, Соллаллоҳу Алайҳи Вассалама Ва Баʼд.Ассаламу Алайкум Ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ!

Аллоҳ Таоло айтади: "فَلا تُزَكُّوا أَنفُسَكُمْ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنِ اتَّقَى" "... ўзингизни оқламанг, У (Аллоҳ) ким тақводорлигини яхши биладиган зотдир" деб айтган.

Аммо шундай бўлса ҳам илмни кимдан ва қайердан олаятганлигимизни билишимиз кераклиги сабаб ва кўпчилик мусулмонларнинг талабларига биноан биродаримиз Абу Ҳанифаҳнинг қисқача таржимаи ҳолларини айтиб ўтамиз.

Биродаримиз Абу Ҳанифаҳ асл ватанлари Ўзбекистон бўлиб ҳозирда АҚШда истиқомат қилиб ва талим олиб келмоқдалар. Ёшлари 33 да бӯлиб 3 та фарзанднинг отаси. Ислом динига 8-9 ёшларидан қизиқиб ватандаги мадрасаларда оз муддат талим олганлар. Араб тилини мукаммал ўргана бошлаётган ва динга бўлган қизиқишлари ўсиб бораётган бир пайтда, диёримиздаги бази сиёсий ўзгаришлар ҳамда атроф муҳит бу биродаримиз ва шу кишига ўхшаш дин йўлида таʼлим олаётган анчагина ёшларимизга салбий тасир кўрсатмай қолмади.

Умар розияллоҳу анҳу: "Жоҳилият тамини тотмаган инсон Ислом қадрини билмайди" деганларидек, Абу Ҳанифаҳ ҳам жоҳилият таʼмини тотиб ва унда анча "пешқадамлардан" бўлганлар.

Саҳиҳ ҳадисларда келганидек, расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Киши биродарининг дийнидадир" деган содиқул амин бўлган пайгамбаримизнинг сўзлари қанчалар ҳақлигини

Абу Ҳанифаҳ ҳам ўзларининг қисқа ҳаётларида билиб олганлар... Аллоҳ таоло бу биродаримизни ҳар хил синов-у имтихонлар сабаб ҳақ йўл, Аҳли Сунна ва Жамоа йўлига ҳидоят қилди Алҳамдулиллаҳ.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: .خياركم في الجاهلية خياركم في الإسلام إذا فقهوا" متفق عليه" "Жоҳилиятда яхши(сифатларга эга) бўлганларингиз Ислом(ни тан олиб унга таслим бўлган)да ҳам яхшиликларда бўласизлар агарда (Ислом динини моҳиятини тушуниб илм олиб) фақиҳ бўлсангизлар" деган мазмундаги (муттафақун алайҳ) ҳадисга қаттиқ ишониб дин йўлида собитқадамлардан бўлишларини Аллоҳдан сўраб илм олиш ёʻлида сафар қилганлар.

Биродаримиз Абу Ҳанифаҳ Инглиз тили ва Тиббиёт соҳасини мукаммал ўрганиш мақсадида бир неча йиллар олдин АҚШга сафар қиладилар ва у ерда дунёвий илмлар билан бирқаторда Исломий илмларни ҳам, дунёнинг барча чеккаларидан келган аҳли илмлардан ўргана бошлайдилар.

Бундан ташқари Абу Ҳанифаҳ Қатарда асос солинган Исломий Университетда 4 йилдан бери таʼлим олиб келмоқдалар. Аллоҳ таоло у кишига берган бази қобилиятларни Ўзининг йўлида ишлатиб ва инсонларнинг ҳидоятига сабабчи бўлиш ниятидалар ин ша Аллаҳ.

Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: "بلغوا عني ولو آية" "Мендан биргина оят йодлаб олган бўлсангиз ҳам уни етказинглар" деган ҳадисларига риоя қилган холда, Аллоҳнинг изни билан Абу Ҳанифаҳ ва у кишининг атрофидаги солеҳ биродарларнинг саʼй ҳаракатлари билан маʼрузалар, ҳар ҳафталик силсила дарслари, Ютуб, Телеграм, Фейcбук ва кўпгина ижтимоий тармоқларда каналлар очилиб уларда доимий равишда материаллар юклаб бориш йўлга қўйилди, Аҳамдулиллаҳ. Ўзлари Тожик миллатига мансуб бўлсалар ҳам, бу ердаги жамоатнинг шароити ва илтимосларига биноан дарсларни Ўзбек тилида ўтқазишга қарор қилганлар.

Устозлари: Шайх, Доктор Билал Абу Амина ҳафизаҳуллоҳ, Аллома Шайх Насуриддин роҳимаҳуллоҳнинг шогирдлари. Жомеада Мисирлик, Яманлик ва Африкалик бир нечта раббоний уламолардан Ақида, Қурʼон, Тафсир, Ҳадис, Араб тили ва Ислом тарихидан талим олиб келаяптилар.

Абу Ҳанифаҳ, шариат илмини ва ўз ватанимиздаги урф-одатларни чуқурроқ биладиган тажрибали бир неча Ўзбекистонлик устозлар: Шайх устоз Абдулатиф Қори, Шайх Абу Салмон Абдулҳафиз Домла, Ҳадисшунос олим Муҳиддин Шириновлар ва бошқа аҳли илмлардан ҳам маслаҳат олиб иш тутишни лозим деб биладилар. Булардан ташқари Абу Ҳанифаҳ, ӯзларига бир оят ё биргина ҳадисни ўргатган инсонни устоз деб биладилар.

Абу Ҳанифаҳ шериятга қизиқадилар ва бази-базида шер ҳам ёзиб турадилар. Классик шоирлардан бӯлган Саʼдий Шерозий, Хужаназар Ҳувайдо ва Алишер Навоий шерларини ӯқиб мутолаа қилишни яхши кӯрадилар.. Тиббиёт ва Ислом мавзулардаги китобларни ҳам қизиқиб ӯқиийдилар. Тиббиёт соҳасида бир муддат ӯқиганлар ва ҳозирда айнан тиббиёт касбига моил бӯлган ишда ишлаб келадилар.

Биродармиз Абу Ҳанифаҳ шериятдан ташқари Баскетбол, Тенис ва Футбол спорт турларига ҳам қизиқадилар.қиладилар

У киши 5 тилда гаплаша оладилар алҳамдулиллаҳ. Кӯпинча Инглис ва Араб тилларидан ӯзбек тилига мақолаларни таржима қилиб, ижтимоий тармоқларга, вебсаҳифаларга тақдим қиладилар.

Аҳли Сунна ва Жамоатдаги 4 мазҳаб ва ундан бошқа фиқҳий мазҳабларни, салафу солиҳ уламоларни тан олиб ҳурмат қилиб келадилар.

"Мевали дарахтга доим тош отилур" деган ҳикматли сўзга биноан Абу Ҳанифаҳ ҳам ўзларини танқид қилишларини ижобий санаб, доим танқид ортидан келадиган манфаʼатларни, ўзларининг шахсиятларини ислоҳ қилишда татбиқ қиладилар.

Аллоҳ таоло айтади: "إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ" "Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлилигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор Зотдир."

Мана шу биродармиз Абу Ҳанифаҳнинг қисқача таржимаи ҳоллари. Биродаримиз Абу Ҳанифаҳ ва барчамизга Аллоҳ Таʼолодан паноҳ сӯраймиз. Бизларни тӯғри йӯлга доим ҳидоят қилиб, жаннатларида дийдорига мушарраф айласин.

Бизга боғланиш

Онлайн макка канали

Сайт созловчи

Устозлар

  • Шайх, Доктор Билал Абу Амина ҳафизаҳуллоҳ
  • Абдулатиф Қори ҳафизаҳуллоҳ
  • Устоз Абдулҳафиз домла